Линклар

Яман хавфсизлик кучлари яна икки намойишчини ўлдирди


2011 йилги Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби Таваккул Карман Санаа шаҳридаги ҳукуматга қарши намойиш пайтида.

2011 йилги Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби Таваккул Карман Санаа шаҳридаги ҳукуматга қарши намойиш пайтида.

Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳга содиқ кучлар пойтахт Санаада ҳукуматга қарши намойиш қатнашчиларни ўққа тутгани оқибатида камида икки киши нобуд бўлди.

Гувоҳларга кўра, президент истеъфога чиқиши талаби билан намойишга чиққан ўн минглаб одамни бинолар томига ўрнашиб олган мерганлар ўққа тутган.

15 октябр куни хавфсизлик кучлари Санаа шаҳридаги 300 минг кишилик намойиш иштирокчиларига қарата ўт очгани натижасида камида 12 киши нобуд бўлди, 300га яқин одам яраланди.

Яманда жорий йил февралида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери салкам 1 минг 500 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG