Линклар

logo-print

Саудия Арабистони суиқасд масаласида БМТга мурожаат қилди


Саудиянинг БМТдаги доимий вакили Абдулла ал-Муаллим (ч) ва БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Ню Йорк, 2011 йил 15 октябр.

Саудиянинг БМТдаги доимий вакили Абдулла ал-Муаллим (ч) ва БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Ню Йорк, 2011 йил 15 октябр.

Саудия Арабистони Вашингтондаги ўз элчисига қарши фош қилинган суиқасд режаси ортида Эрон тургани ҳақидаги иддаолар бўйича БМТга мурожаат қилди.

Саудиядаги “Ашарқ ал-Авсат” газетаси хабарига кўра, Саудиянинг БМТдаги доимий вакили Абдулла ал-Муаллим Бан Ки Мунга расман мурожаат қилиб фош этилган фитна масаласини Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйишни сўраган.

Шу ҳафтада АҚШ Эроннинг хавфсизлик хизматига алоқадор икки шахсни ресторанда бомба портлатиб Саудия Арабистонинг Вашингтондаги элчиси Одил ал-Жубайрни ўлдиришни режалаганликла айблаган эди.

Саудиянинг БМТга мурожаати ортидан Эрон Исломий Республикасига қарши янги санкциялар жорий қилиниши мумкин.

АҚШ Президенти Барак Обама Эронга нисбатан имкон қадар қаттиқ чоралар қўллаш йўлларини излаётганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG