Линклар

Москва вилоятида экстремистик ташкилот лидери эканлиги айтилаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан халқаро қидирувга берилган.

Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиевга кўра, ўзбекистонлик эркак Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти Солнечногорск туман экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Россия полицияси бу ҳақда ўзбекистонлик ҳамкасбларига хабар берган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG