Линклар

logo-print
Таиландда сўнгги ярим аср давомида энг мудҳиш сув тошқинлари рўй берди.

Қутқарувчилар пойтахт Бангкокни сув тошқинидан сақлаш чораларини кўрмоқда.

Хабарларга кўра, табиий офат оқибатида 297 киши нобуд бўлган, мамлакат ҳудудининг учдан бир қисми вайрон бўлган ва уч миллиард долларлик моддий зарар кўрилган.

Таиланднинг шимолий, шимоли-шарқий ва марказий минтақалари аҳолиси сув тошқинидан энг кўп азият чеккан.

Денгиз сув сатҳидан атиги икки метр баланд бўлган Бангкок шаҳрига шимол томонда жойлашган сув омбори ҳамда шаҳар атрофидан оқиб ўтувчи Чао Фрая дарёсидан сув тошиши хавфи борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG