Линклар

logo-print
Иқтисодий тенгсизликка қарши дунё бўйлаб “Wall street ни эгаллаб ол” ҳаракати доирасида 200дан ортиқ намойишчи Лондон шаҳри марказидаги Авлиё Павел черкови қаршисига чодирлар ўрнатди.

Полициянинг ўнлаб ходими чодирлар ўрнатилган жойни ўраб олди.

Намойишчилар норозилик акциясини 16 октябр куни давом эттириш учун тунни чодирларда ўтказди.

Лондонлик намойишчилар АҚШда давом этаётган “Wall street ни эгаллаб ол” номли ҳаракат фаолларидан илҳомланиб 15 октябр куни Британия марказида норозилик акцияси бошлаган эди.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, 15 октябр куни Осиё, Европа, Африка ва Американинг 82 мамлакатидаги 951та шаҳарда иқтисодий тенгсизликка қарши оммавий норозилик намойишлари ўтказилган.
XS
SM
MD
LG