Линклар

Хорватия пойтахти Дубровникда ўтган йиғинда Ўзбекистон бу Халқаро газ иттифоқи кенгашининг 78-аъзоси бўлди.

Регнум агентлиги “Ўзбекнефтегаз” давлат ширкати матбуот вакилига таяниб, газ иттифоқи Ўзбекистоннинг аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиб, ушбу ташкилот аъзоларидан талаб қилинадиган барча мезонларга мос, деб топган.

Ўзбекистон номидан ушбу тузулмада “Ўзбекнефтегаз” ширкати қатнашадиган бўлди.

Халқаро газ иттифоқи 1931 йилда газ саноатини ривожлантириш мақсадида тузилган нотижорат ташкилотдир.
XS
SM
MD
LG