Линклар

Араб лигаси Сурия ҳукмати ва мухолифати ўртасида мулоқот ўрнатмоқчи


Араб Давлатлари лигаси Суриядаги зўравонликларни тўхтатиш мақсадида Дамашқ ҳукумати ва маухолифати вакиллари ўртасида музокаралар ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Бу ҳақда Қоҳирада Араб лигаси фавқулодда мажлисидан кейин маълум қилинди. Араб лигаси ҳукумат ва мухолифат ўртасида мулоқот ўрнатиш мақсадида махсус қўмита ташкил қилишга рози бўлди.

Мажлисдан аввал араб лигаси раиси Набил ал-Арабий Суриянинг ташкилотдан четлаштирилганига оид иддаоларни инкор қилди.

БМТ ҳисоб-китоларига кўра, Сурияда аксил-ҳукумат намойишларининг куч билан бостирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони уч мингдан ошган.
XS
SM
MD
LG