Линклар

logo-print
Эрон Қўшма Штатларда Саудия Арабистони элчисини ўлдириш фитнаси ортида турганликда айбланиб ҳибсга олинган шахс билан учрашув талаб қилмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Швейцария элчисини чақритириб, Мансур Арбабсиар билан учрашувни уюштиришни талаб қилди.

Америка ва Эрон қўшфуқароси Арбабсиар АҚШ расмийлари томонидан сентябрда ҳибсга олинган эди. У Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Одил ал-Жубайрга суиқасд режалаганликда гумонланмоқда.

Эрон Олий руҳоний етакчиси “Ғарб томонидан қилинадиган ҳар қандай номақбул ҳаракатга” кескин жавоб қайтариш билан таҳдид қилиб, Вашингтонни “Уолл стритни босиб ол” намойишларидан диққатни чалғитиш мақсадида суиқасд ҳақидаги фитнани ўйлаб топганликда айблади.
XS
SM
MD
LG