Линклар

Саудия Эрон устидан БМТга шикоят қилди


Саудия Арабистони ўзининг АҚШдаги элчисига суиқасд фитнасида гумон қилинаётган Эрон устидан БМТга шикоят қилгани айтилмоқда.

Саудияда чиқадиган “Ашақ ал-Аусат” газетасига кўра, Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий миссияси вакиллари БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга суиқасд фитнаси тўғрисида Хавфсизлик кенгашини хабардор қилиш тўғрисидаги расмий сўровномани топширган.
Қўшма Штатлар ўтган ҳафта Саудия Арабистони элчиси Одил ал-Жубайрни Вашингтондаги ресторанлардан бирида бомба портлатиш орқали ўлдириш фитнаси фош этилганини маълум қилди.

Саудиянинг шикояти Эронга нисбатан янги санкцияларнинг жорий қилинишига туртки бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG