Линклар

Ливияда ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддафийнинг асосий қасри ҳисобланган Баб ал-Азизия комплекси ер билан яксон қилинди. Муваққат ҳукумат якшанба куни бульдозерлар ёрдамида Триполидаги иншоотни бузиб ташлади.

Баланд девор ва тиканли симлар билан ўраб олинган Баб ал-Азизия қасри Триполининг энг йирик биноларидан бири бўлишига қарамасдан, аксар ливияликлар учун сир бўлиб қолган.

Инқилоб қўшинлари қўмондони Ғаргорий қаср ўрнида барча ливияликлар истироҳат қила оладиган боғ ташкил қилинишини маълум қилди.

Ҳозирда Қаддафий қаерда экани номаълум, лекин унга содиқ телеканаллардан бири собиқ етакчининг ўғли Хамис ўлдирилганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG