Линклар

Исроил озод қиладиган фаластинликлар рўйхати эълон қилинди


Исроил асирликда қолаётган яҳудий аскари Гилад Шалитнинг озод этилиши эвазига Исроил турмаларидан чиқариладиган 477 фаластинликнинг исмини ошкор қилди.

Исроил Президенти Шимон Перес уларни авф этиш жараёнини бошлади.
Шалит Исроил ихтиёрига топширилгач яна 550 нафар фаластинликнинг озодликка чиқарилиши кутилмоқда.

Сешанба куни эришилган келишувга кўра, беш йилда бери Ғазода асирликда қолаётган яҳудий аскарининг озод этилиши эвазига Исроил 1027 нафар фаластинлик маҳбусларни озод қилишга рози бўлди.
XS
SM
MD
LG