Линклар

logo-print
Якшанба куни Вашингтонда Мартин Лютер Кинг ҳайкали очилишида минглаб одамлар иштирок этди.

Афро-америкаликлар ҳақлари учун курашган фуқаровий ҳаракат етакчиси, 1968 йилда суиқасд қурбони бўлган Мартин Лютер Кинг ҳайкали очилиши маросимига АҚШ Президенти Барак Обама бошчилик қилди. Обама Кинг “виждонимизни уйғотган” ва Иттифоқни “янада мукаммаллаштирган” инсон эди, дея баён қилди. 9 метрлик монумент Вашингтон марказидаги Абраҳам Линкольн, Томас Жефферсон ва Франклин Рузвельт каби президентлар ҳайкаллари жойлашган Миллий ҳиёбонда август ойида ўрнатилган эди.

Унинг очилиш маросими Кингнинг машҳур “Менинг орзуим бор” номли нутқини сўзлаган 28 август кунига белгиланган эди, лекин Айрин бўрони туфайли қолдирилган эди.
XS
SM
MD
LG