Линклар

logo-print
Яман пойтахти Санаада президент Али Абдуллоҳ Солиҳга содиқ қўшинлар аксил-ҳукумат намойишчиларига қарата ўт очгани оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани айтилмоқда.

Соғлиқни сақлаш расмийлрига кўра, 13 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одам жароҳатланган. Гувоҳларнинг айтишларича, ўн минглаб одам иштирокидаги намойиш иштирокчиларига қарата томларда жойлашган мерганлар ўт очган.

Бир кун аввал Санаада президент истеъфосини талаб қилиб чиққан 300 минг киши иширокидаги намойишга қарат ўт очилганда 12 киши ҳалок бўлиб, 300 га яқин одам жароҳатланган эди. Феврал ойида аксил-ҳукумат чиқишлари бошланганидан бери 1300 дан зиёд одам қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG