Линклар

Қаддафийнинг кенжа ўғли Ҳамис ўлдирилгани тасдиқланди


NATO raids" at a hospital in an unspecified location, 09Aug2011

NATO raids" at a hospital in an unspecified location, 09Aug2011

Ливиядаги Арраи телеканали Муаммар Қаддафийнинг кенжа ўғли Ҳамис ўлдирилганини тасдиқлади.

Муаммар Қаддафийга тарафкаш бўлган Арраи мухбирларига кўра, Ҳамис ҳамда Қаддафий жосуслик ҳизматига раҳбарлик қилган Муҳаммад Абдуллоҳ-Синавсий 29 август куни Триполи остонасидаги жангда ҳалок бўлган.

Ҳамиснинг ҳалок бўлгани ҳақда дастлаб Ливия ўтиш даври миллий кенгаши расмийлари маълум қилган, аммо Қаддафий матбуот вакили Мусса Иброҳим ўшанда бу хабарни инкор қилиб, уни "ғирт бўҳтон", деб атаган эди.

Ҳамис Ливия армияси махсус қўшинлари гуруҳи раҳбари сифатида Злитан шаҳридаги ҳарбий амалиётларга етакчилик қилган.
XS
SM
MD
LG