Линклар

14 октябр куни тожикистонлик журналист, “Нури зиндаги” рўзномаси мухбири Маҳмадюсуф Исмоилов устидан ҳам ҳукм ўқилди.

“Шахсни ҳақоратлаганлик”, “товламачилик” ва “туҳмат”да айбланиб, маҳкамага тортилган Маҳмадюсуф Исмоиловга қораловчи 16 йиллик қамоқ жазоси сўраган эди. Аммо Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Хўжанд шаҳридаги вақтинча сақлаш изоляторида қарийб 1 йил сақланган журналист Исмоилов 35 000 сомоний ёки тахминан 7,3 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиш билан суд залидан озод этилди.

Суд ҳукмига биноан Маҳмадюсуф Исмоилов келгуси 3 йил давомида журналистика соҳасида фаолият қилиши тақиқланди.

Суд залидан чиққан Исмоилов журналистларга берган интервьюсида Тожикистондаги бугунги ижтимоий ва иқтисодий шароитни назарга олган ҳолда бундай катта миқдордаги жаримани тўлай олмаслигини ва ҳукм юзасидан юқори судларга ариза ёзишини айтган.

Эндиликда ишсиз қолган Маҳмадюсуф Исмоилов етти кишидан иборат оиласини 52 сомоний ёки тахминан 10 АҚШ долларидан сал кўпроқ нафақаси билан боқишга мажбур.
XS
SM
MD
LG