Линклар

logo-print
Қирғизистоннинг амалдаги бош вазири Ўмурбек Бабанов ўз мамлакати 2012 йилнинг 1 январидан МДҲ Божхона иттифоқига қўшилишга тайёр эмас, деб баёнот берди.

Жаноб Бабановга кўра, Қирғизистон Иқтисод вазири бошлиқ делегация ҳозир бу борада иш олиб бормоқда ва мазкур делегация Қирғизистон келаси йил бошидан Божхона иттифоқига қўшила олмайди деган, хулосага келган.

Аввалроқ, мамлакатдаги сиёсий етакчилар Қирғизистон МДҲ Божхона Иттифоқига аъзо бўлиши керак, деган баёнотларни беришган эди.

Россия бош вазири Владимир Путиннинг янги иттифоқ ғояси ҳозирда амалда бўлган Россия, Беларус ва Қозоғистон ўртасидаги Божхона иттифоқига Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳам аъзо бўлиб киришини назарда тутади.

Бабановга кўра, агар Қирғизистон Божхона иттифоқига аъзо бўлгудай бўлса мамлакат жанубидаги бозорларда тирикчилик қилаётган минглаб савдогарлар ишсиз қолиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Расмий Тошкент Путиннинг янги иттифоқ ғоясига ҳозирга қадар ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
XS
SM
MD
LG