Линклар

Эрон Саудия Арабистони элчисини ўлдириш фитнасига доир АҚШ иддаоларини ўрганишга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири баён қилди.

Аввалроқ, АҚШ расмийлари Вашингтондаги Саудия Арабистони элчисига қарши суиқасд режалари фош этилгани ва буни ортида Эрон тургани фош бўлгани ҳақда маълум қилишган эди.

Расмийларга кўра, 2011 йил 24 март куни Мансур Арбобсиёр ўзини Мексикалик гиёҳванд моддалар савдогари, дея таништирган шахс билан учрашади.

Келгуси бир неча учрашув мобайнида Эрон ҳукумати томонидан АҚШдаги Саудия Арабистони элчисини ўлдириш учун 1.5 миллион доллар маблағ ажратилгани тафсилотлари маълум бўлади.

Терговчилар томонидан яширинча ёзиб олинган суҳбатда айтилишича, дастлаб элчихонани нишонга олиш режаланган бўлсада, кейинчалик, элчини ресторанлардан бирида ўлдириш эҳтимоли кўриб чиқилади.

Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий мазкур айбловлар билан боғлиқ маълумотларни Теҳрон ўрганиб чиқишга тайёр эканини айтган.

Шунингдек, Эрон ўз вакилларига АҚШда Саудия Арабистони элчисини ўлдириш фитнасига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган шахс билан учрашиш изни берилишини сўрамоқда.

Эронда АҚШ манфаатларини ҳимоя қилувчи Швейцария элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва ҳибсдаги Мансур Арбобсиёр олдига эронлик консулхона ҳодимлари қўйилиши сўралган.

Ҳар Эрон ҳам АҚШ фуқаролиги бўлган Арбобсиёр Суадия Арабистони элчиси Адел ал-Жубеирни ўлдириш фитнасига алоқадорликда гумонланиб ўтган ой ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG