Линклар

logo-print
100 ёшли британ фуқароси марафонда югуриш бўйича дунёдаги энг кекса жаҳон рекордчиси бўлди.

Келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган Фаужа Синкҳ Канаданинг Торонто шаҳрида ўтган югуриш марафонида саккиз соату 25 дақиқа югурган ва марафонда югуриш бўйича энг кекса жаҳон рекордчиси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Фаужа Синкҳ 1911 йилда Ҳиндистонда туғилган. 60инчи йилларда у Британияга кўчиб келган.

Ўн йил аввал рафиқаси ва ўғлининг фожиали ўлимидан сўнг у югуриш билан шуғулланиб келади.
XS
SM
MD
LG