Линклар

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қошида инсон ҳуқуқлари бўйича ресурс маркази очилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот базасига эга бўлган мазкур марказ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимларига халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида олган халқаро мажбуриятлар ҳақидаги ҳужжатлар билан яқиндан танишишларига имкон беради.

Марказ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида очилгани хабар қилинди.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Иштван Венцел ресурс марказининг очилиши Ўзбекистон билан самарали ҳаморлик махсули эканини таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонда милиция ходимлари тарафидан қонунбузарликлар кўп содир этилишини айтиб келишади.
XS
SM
MD
LG