Линклар

Ўзбеклар Қозоғистонда пахтачиликни ривожлантирмоқда

  • Абдулла Искандар

Қозоғистонда пахта экаëтганнинг ҳам¸ тераëтганннинг ҳам аксари ўзбеклар¸ дейди Ботир ака.

Қозоғистонда пахта экаëтганнинг ҳам¸ тераëтганннинг ҳам аксари ўзбеклар¸ дейди Ботир ака.

Яқинларгача қамишзор бўлган Қозоғистон ерларини обод қилган ўзбеклар¸ у ерда пахта етиштирмоқда¸ дейди самарқандлик Ботир ака.


Ўзбеклар Қозоғистон пахта саноатини кўтармоқда

дейди Самарқанддан келиб Қозоғистонда тракторчилик қилаëтган Ботир ака.

- Менинг исмим Ботирбой. Ўзим ҳақимда гапирсам, ўзим оддий бир кун кўриш учун чиққанмиз барча Ўзбекистон мусофирларига ўхшаб.

Озодлик: Асли қаердансиз?

- Самарқанддан.

Озодлик: Нима иш қиласиз Қозоғистонда?

- Ҳозирча бировнинг тракторини ҳайдайман. Ўзбекистондан келганлар пахта териб ëтибди.

Озодлик: Демак, Ўзбекистондан келиб пахта тераяпти. Ким ëллаб келади, неча пулдан беради?

- Ўзбекистондан келадиганлар яхши пул олиб кетади. Ҳозир ўзларининг пулига, Ўзбекистон пулига ҳисобласак, 160 сўмдан нақд килосига олаяпти. Ейиш-ичиш, ëтоғи ҳаммаси, келиб кетиш расходидан ташқари. Мен 10 йилдан бери Қозоғистондаман. Олдин келганлари “касалмиз, ëтамиз” дерди. Ҳозир қиммат тўлаëтганлари учун ўзлари учун ишлаб кетаяпти. Ўзбекистонда ҳам, Озодлик орқали эшитиб тураман, унча катта пул бермаяпти экан. 100 сўмми, 105 сўмми килосига, 300 килосигами бир литр ëғ берса беради, бермаса деганларини эшитдим.

Озодлик: Қайси вилоятлардан келаяпти булар?

- Сўрасангиз, Қўқондан бор, Олтиариқдан бор, Андижондан бор, Балиқчи бор, Избоскан бор. Самарқанддан ҳам бор деб эшитдим, лекин, энди бу ерга келадиганлар Ўзбекистонда фермер дегандай¸ ернинг эгаси ҳамма шароитни яратиб беради. Қозоғистоннинг ўзида 107 тангадан ер эгалари хоҳлаган пунктига, мажбурият йўқ. Ўзбекистонда мана шунчадан топширасан¸ деб фермерга юклаб қўйгандай бу ерда йўқ. 105 танга деса олиб бормайди¸ 107 танга деса олиб боради. Нақд пулини санаб олаяпти. Олиб келган одамларига ҳақини тўлаяпти. Ҳозирча Қозоғистон қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ўзбеклар келиб, олдин гуручга мослаштирилган район экан, ҳозир бўш дала йўқ, қамиш ўсиб ëтган далаларни текислаб пахта қиммат бўлганига пахта экиб ëтибди. Ўзбеклар келиб деҳқончилик қилаяпти. Қозоқлар ҳам анча деҳқон бўлиб қолди. Ўзбеклар ўргатди деҳқончиликка, дейди Қозоғистонда тракторчилик қилаëтган Ботир ака.


Пахтанинг ўз гашти бор

Жиззах Политехника институтининг ҳозир далада пахта тераëтган 20 яшар талабаси¸ ўқишдан кўра пахтанинг кўпроқ гашти бор¸ деган фикр билдирди.

- Ҳаммаси зўр. Мен ўқийман.

Озодлик: Қаерда ўқийсиз?

- Политехника институтида.

Озодлик: Қайси касб бўйича ўқияпсиз?

- Менежмент.

Озодлик: Қанақа орзуларингиз бор? Ëшингиз нечада?

- Ëшим 20да. Ўқишни битириб, шу касбимнинг эгаси бўлишда ният.

Озодлик: Уйланганмисиз?

- Йўқ ҳали.

Озодлик: Пахтага чиқармадими сизларни бу йил?

- Пахтага чиқдик.

Озодлик: Ҳозир пахтами?

- Ҳа. Пахта зўр.

Озодлик: Ўқиш яхшими пахта терганми?

- Ҳаммаси яхши. Пахтанинг гашти бор ўзига яраша, дейди Жиззах Политехника институтининг талабаси.


Уй қуришга ер оламан деб пулим куйди=

деб ташвишини изҳор қилди самарқандлик Маҳмудов Мансур.

- Бизлар Самарқанд туманидан. Бизлар бир иш билан сизларга СМС ëзган эдик. Самарқандда бир киши ер участка бераман¸ деб пулимизни олиб қўйдию, сарсонимиз чиқиб мана бу ерда юрибмиз. Судга бердик, адвокат ëлладик. Ҳеч фойда бермади. Анча пулга куйиб қолиб, қарздор бўлиб сарсонимиз чиқиб юрибмиз.

Озодлик: Ким, қачон, нима аниқроқ айтинг.

- Бизлар Пастдарғом туманидан ер участкаси оламиз деб Казимов номли агрофирманинг раҳбари Кубаев Тоҳир ака землямери билан биргаликда, бир киши ўртага тушиб бизларни таништириб қўйди, ишларни қилдилару ўзлари чеккага қочиб қолдилар. Судга бердик вилоят прокуратурасига. То биз судга бергунимизча Тоҳир ака билан Сафар ака землямерни менга ўхшаб кимнидир алдамоқчи бўлган. Пул билан қўлга тушиб қамаб қўйишди у кишиларни. Кейин бизлар ҳам даъво қилиб чиқдик вилоят прокуратурасига. Бизларнинг ишни кўриб чиқиш учун Пастдарғом прокуратурасига берди. Бизларнинг учта гувоҳимиз бор эди. Ҳеч қанақа фойда бермади. Исм-фамилиям Маҳмудов Мансур. Самарқанд туманида тураман. Лекин бизларнинг чегарамиз Пастдарғом тумани билан бўлгани учун чегарадан ер участка бераман деб анча катта пулни олиб қўйиб, ўзлари қамалиб кетишди. Кубаевга 11 йил берди, Сафар акага 10 йил берди. Пулимизга куйиб қолдикда, дейди самарқандлик Маҳмудов Мансур.

*******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG