Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:06

Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 85 фоизи қариялар


Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳларнинг 85 фоизи 55 ва ундан юқори ёшдаги қариялардир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм вазирлиги маълум қилди. Вазирлик расмийларига кўра, бу кўрсаткич Ўзбекистонга қизиқиш нафақа ёшидаги сайёҳлар орасида юқори эканидан далолатдир.

Ўзбекистон Туризм вазирлигига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги туризмнинг улуши сўнгги олти ой ичида 1,8 фоизни ташкил этган.

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 782та сайёҳлик ширкати, 450дан зиёд меҳмонхоналар бор.

Чет эллик сайёҳларни жалб этиш учун Ўзбекистон улкан туристик потенциалга эга.

Мамлакат ҳудудида 4 мингдан зиёд архитектура ёдгорликлари мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи зороастризм ва темурийлар даврига оид обидалардир.

Айни пайтда “Ўзбектуризм” миллий компанияси чет элдаги сайёҳлик ширкатлари билан келишиб, Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат дастурларини очган ва уларга уйғун нархларни таклиф этишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG