Линклар

ЕИ: Исроил ва Фаластин музокаралар столига қайтади


Европа Иттифоқи жорий ой охирига қадар Исроил ва Фаластин ўзаро тинчлик музокараларини қайта бошлашини эълон қилди. ЕИ Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон матбуот котиби Майа Косянчич “Квартет вакиллари 26 октбяр куни Қуддусда учрашиб, музокараларга тайёргарлик ишларини бошлайди ва кун тартибини ишлаб чиқади”, дея баён қилди.

Яқин Шарқ тинчлик музокараларида воситачилик қиладиган Квартет аъзолари бўлган ЕИ, Қўшма Штатлар, БМТ ва Россия 23 сентябр куни бир ой ичида тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирган эди. Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу Ғарбий Соҳилда яҳудий аҳоли пунктларини қуришга жорий қилинган мораторий муддатини узайтиришдан бош тортгани боис тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолган эди.
XS
SM
MD
LG