Линклар

logo-print

Тожикистонда "ҳизбчилик"да айбланганлар узоқ муддатларга қамалди


Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбдор деб топилган тўрт кишига узоқ муддатли қамоқ жазоларини берди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Шимолий Тожикистондаги “амири” экани айтилган Абдунаби Абдулқодиров ва Яҳёхон Рахмонўжаев 20 йилданга озодликдан маҳрум этилди. Яна икки судланувчи, суд ҳукмида айтилишича, ёнларида қурол ва наркотиклар билан қўлга олинганлари боис 22 йиладнга қамалди.

Абдулқодировнинг кўрсатмалари ўтган ҳафта Би-Би-Си ўзбек хизмати мухбири Ўринбой Усмонов устидан ўтказилган суд маҳкамасида ишлатилган эди. 14 октябр куни Ўринбой Усмонов уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, амнистияга кўра суд залидан озод қилинди.
XS
SM
MD
LG