Линклар

Исроил Олий суди асир олинган бир яҳудий аскари эвазига юзлаб фаластинлик маҳбусларни озодликка чиқариш тўғрисидаги келишувни тўхтатиш сўровини рад этди.

Суд мазкур қарор сиёсий масаладир, дея ҳукм қилди. Суд қарори Фаластин ва Исроил ўртасида эришилган асирларни алмашиш келишувининг биринчи босиқичи амалга ошишини англатади. Унга кўра, бугун Исроил турмаларидан озод қилинадиган 477 нафар фаластинлик Мисрнинг Синай чўлига олиб келиниб, яҳудий аскари Гилад Шалитга алмаштирилади.

Шалит 2006 йилда фаластинлик жанггарилар томонидан асир олинган ва Ҳамас назоратидаги Ғазо минтақасида ушлаб турилган эди.
XS
SM
MD
LG