Линклар

Россия бош вазири Владимир Путин мамлакатдаги барқарорлик ҳамон заиф экани ва бир-икки нотўғри қадам қўйилса, Россия 1990 йиллардаги инқироз вазиятига қайтиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Президентликка қайтиш ниятларини эълон қилганидан бери Россиядаги учта асосий телеканал бошлиқларига берган илк интервьюсида Путин ўз рақибларининг “вазият бундан ёмонроқ” бўлиши мумкин эмас, деган фикрларига эътироз билдириб, бундай деди:

- Вазият ёмонроқ бўлиши мумкин эмас, дейишдан тийилган бўлар эдим, чунки икки-учта нотўғри қадам қўйилса бас, бошимиздан кечирган қийинчиликлар кўз очиб юмугнча яна қайтиб келади.

Ўзининг Россия равнақи учун хормай толмай ишлаётганини таъкидлаган Путин Шимолий Кавказда муаммолар сақланиб қолаётганини эътироф этди. Минтақада “жиноят ва террорчилик” чуқур илдиз отган, деди у.
Президентлик лавозими учун курашиш қарорим, деди у, ўрта миёна россияликларга 2012 йил президентлик сайловида “танлов қолдиради”.
XS
SM
MD
LG