Линклар

ЕИ Янукович сафарини бекор қилди


Украина Президенти Виктор Янукович.

Украина Президенти Виктор Янукович.

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко сиëсий мотивлар билан озодликдан маҳрум қилинганига норозилик тариқасида Европа Иттифоқи Украина Президенти Виктор Януковичнинг Брюсселга режаланган ташрифини бекор қилди.

Ташқи сиёсат бўйича Европа Иттифоқи мутасаддиси Кэтрин Эштон матбуот котиби Мая Кочиянчич Янукович ташрифи “икки томонлама алоқаларда муваффақиятга эришиш мумкин бўлган муҳит юзага келганидан сўнг амалга ошиши”ни билдирди.

20 октябр куни Виктор Януковичнинг ЕИ Президенти Ҳерман Ван Румпей ва Европа Комиссияси раҳбари Хосе Мануэл Баррозо билан учрашиши режаланган эди.

Ўтган ҳафта Украина суди Юлия Тимошенкони 2009 йилда Россиянинг Газпром ширкати билан шартнома имзолаш жараëнида хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
XS
SM
MD
LG