Линклар

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгаши раисдоши Ҳартли Бут 19 – 21 октябр кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Бу ҳақда Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди. Тошкентга ташрифи чоғида Бутнинг Ўзбекистон расмийлари билан Кенгашининг ноябр ойида Лондонда бўладиган 18-йиғилишига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгаши икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция муносабатларини ривожлантириш мақсадида тузилган.

Кенгаш йиғилиши бир йилда бир марта Тошкент ва Лондон шаҳарларида галма-гал ўтказилади.
XS
SM
MD
LG