Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:17

Ўзбекистонга боришга қўрқамиз


Чиқиш визаси тугаганига йиллар бўлган бўлса-да¸ қайтсак экстремистга чиқаришидан қўрқиб¸ ватанга бормай ўтирибмиз¸ дейди хорижга ўқиш учун чиққан собиқ талаба...


Ўлмас мавзу – пахта мавзуи

Қашқадарёнинг Китобидан қўнғироқ қилган ўқитувчи Нишон туманига пахта теримига бориб қочиб келганини, қочиб келиши сабабларини айтиб берди.

- Исмим Ëдгор. Қашқадарë вилоятиданман. 15 кун пахтада бўлдим. Ўзимизнинг ëнимиздан пул тўлаб, ўзимиз продукта олиб бориб, пахта йўқда. 3-4 кило зўрға терасиз. Бир буханка нон 600 сўм дейди. Пахта 125 сўм дейди. 15 кун териб бир тийин ололганимиз йўқ. 15 кун юриб келдикда хуллас. Қочиб келдик. Уч кило пахтага бир буханка ноннинг пули бўлмайдида. Кейин чиқариб олиб “Ҳой виждонинг борми? Пахта терсанг ўласанми? Ишдан ҳайдаб юбораман” дейди. Шароит яратиб берай демайди. Келган одам санайди. Вилоят прокуратурасидан келиб пахтанинг ичига кириб санадида.

Озодлик: Талабамисиз ëки бир корхона, муассаса, ташкилот ходимимисиз?

- Мен ўқитувчиман. Мактабда ишлайман.

Озодлик: Ўқитувчилар ўзлари ҳам пахта тердими?

- Ҳа, терди. Ўқувчилар бўлгандан кейин ўзимиз бордик. Борган жойимизда ҳамма ўқувчилар чииқб кетганда. Мактабда ўқитувчилар ëтиб пахта тераяпти. Ëнидаги хонада ўқитаяпти. Замонни қарангда.

Озодлик: Сиз ишлаëтган мактабда нечанчи синфдан тортиб пахтада?

- Бизларнинг район боғдорчилик районида. Ўқитувчилар кетди ўрнига. 20 киши қолди. Иккинчи потокка 20 киши бориб уларни алмаштирдикда.

Озодлик: Қайси туман у?

- Китоб.

Озодлик: Сизлар қайси туманга бориб тердинглар пахтани?

- Нишон туманига. Туркманистонгача 10 километр эканда.

Озодлик: Демак, 15 кун пахтада бўлдингиз. Терган пахтангиз учун олган ҳақингиз харажатларингизни қопламади.

- Қопламайди. Еган-ичгани олиб борган пулимиз ҳам тугади, озиқ-овқатимиз ҳам тугади. Уч-тўрт киши қочиб келдик. Яна уч-тўрт киши қолди. Иложи йўқ. Одам сони керакда. Айтдимку вилоят прокуратурасидан бориб санади. Биров “Шароитларинг қандай? Овқат берилаяптими?” демайди. Одам сонини санайди, дейди Қашқадарёнинг Китобидан қўнғироқ қилган ўқитувчи.

Нима учун қашқадарёлик ўқитувчи пахта теримига борар экан, йўлкирани ёнидан тўлаши керак?

Нима учун терган пахтаси учун олган ҳақи озиқ-овқат учун қиладиган кундалик сарф-харажатини қопламайди?

Бундай ажабтовур иқтисодиётнинг мантиғи қаерда?

Ким билади бу саволлар жавобини?

Биладиганлар жим. Алдаб сўрсангиз ҳам жавоб беришмайди.

Шунинг учун саволларимизни “Эркин микрофон” билан боғланган бошқа бир ўзбекистонлик - жиззахлик 19 яшар талабага бердик.

Вилоятнинг Пахтакор туманида яшайдиган Жасур бундан бир неча кун аввал ҳам радиомизда чиқиш қилган эди.

- Жиззахнинг Пахтакор туманидан Жасур.

Озодлик: Ўтган эшиттиришларимиздан бирида “ҳар бир ўзбекистонлик пахта теримига ўз ҳиссасини қўшиши керак” деган фикрни билдиргансиз-а?

- Йўқ, мен мактаб, лицей ўқувчиларининг чиқишини ëқлаган эдим. Ўзим ҳам лицейда ўқийман. Бизларнинг группани пахтага олиб кетган. Мен қолганман, лекин маҳалладан пахтага чиқаман.

Озодлик: Бугун нима демоқчисиз?

- Ўша фикрни кечаги сонда бошқача маънода тушунтирдида. Пахтага чиққанларни ëқлайдиганларни худди ëмондай кўрсатдида. Ўшанга ўзимнинг фикримни билдирмоқчи эдим. Бизларда одамлар икки йилдан бери пахтага чиқмайди. Масалан, пахта майдони кўп, лекин пахтага чиқмайди.

Озодлик: Пахтакор туманидая?

- Йўқ, одамлар чиқмайди бу ерда пахтага. Пахта кўп, лекин терадиган одамнинг ўзи йўқ.

Озодлик: Тўхтанг. Сиз Пахтакор туманидансиз-а?

- Ҳа.

Озодлик: Пахтакор тумани Мирзачўлнинг ўртаси.

- Ҳа.

Озодлик: Тўрт тараф пахта.

- Ҳа.

Озодлик: Пахтакор туманида одамлар икки йилдан бери пахтага чиқмайди, деганингизни тушунтиринг энди. Нима дегани у? Унда ким теради пахтани?

- Одамлар йилдан йилга камайиб кетаяпти пахтага чиқадиган. Берган нарса қониқтирмайди одамларни. Умуман қониқтирмайди. Масалан, бизнинг совхознинг ўзидан 800та бола Россияга ишлашга кетган. Биринчидан, ишчи кучининг кўпчилиги Россияга кетиб қолган. Иккинчидан, улар жўнатаëтган пул мана шу еда яшаëтган оиласининг харажатини бемалол қоплайди. Ўша пул етгани учун ортиқча пулга зарурат йўқ. Шунинг учун пахтага чиқмайди.

Озодлик: Мана Эркин микрофонга сизгача Қашқадарëдан бир ўқитувчи телефон қилиб “Мен 15 кун пахтада бўлдим. Ўзимизнинг пулимизга бордик. Ўзимизнинг пулимизга овқатландик. Пахта териб бериганимиз учун тўланган ҳақ харажатларимизнинг бир қисмини ҳам қоплагани йўқ” деб зорланди. Сиз ҳам худди шу гапни бошқача мисоллар билан айтаяпсиз ва айни пайтда мактаб, лицей ўқувчиларини ва талабаларни пахта теримига олиб чиқиш тўғри деяпсиз. Шу ерда мен тушунмаëтган мантиқни тушунтириб беринг.

- Энди қаранг. .....

Суҳбатнинг давоми қуйида тинглашингиз мумкин.



Биз эндигина 19 га кирган талаба йигитчани иқтисодиёт профессорларига бериладиган саволлар билан қийнадик.

Жасурнинг айтганларини, албатта, олимнинг жавоблари ўрнида тақдим этмоқчи эмасмиз. Лекин саволларимизга жавоб берар экан, талаба йигит шундай маълумотлар билан ўртоқлашдики, улар биз қўяётган саволлар устида фикрлаш ва баъзи хулосалар чиқариш учун зарур, деб ўйладик.


“Ватанга қайтишга қўрқамиз”

Бу иқрорни “Эркин микрофон”га скайп орқали Туркиядан мурожаат қилган ўзбекистонлик Ботиржондан эшитдик.

Мана Ботиржоннинг айтганлари.

- Борсак, бир нарса дейдими деб қўрқиб турибмизда. Масалан менинг ўртоқларимнинг кўпчилиги қайта олмай юрибди. Саккиз йилдан бери Лондонда яшаб юрибди. ОВИРи тугаб кетган. Шунинг учун Ўзбекистонга бора олмай юрибди. Менимча, қўрқаяпти. Борсам, чиқармай қўяди деяпти.

Озодлик: Шунақа Ўзбекистонга бормаëтган одамлар кўпми?

- Масалан, кўп танишларим бор ака.

Озодлик: Улар ҳеч қанақа жиноят қилишмаган.

- Йўқ, йўқ, ҳеч қанақа жиноят қилишмаган. Ислом университетини тугатган.

Озодлик: Ташқарида ўқиб, ишлаб юришибди, фақат ОВИРи тугаб кетганлиги учун боришга қўрқаяпти. Шунақами?

- Ҳа. Бўлмаса бошқа проблемаси йўқ Ўзбекистон ҳақида.

Озодлик: Нима учун қўрқади?

- Ўзбекистондан чиқишга ОВИР бермай қўяди деган мақсадлари бор. Ўшанақа тушунчалари бор. Кўпчилиги борсак, “Диний оқимга қўшилдингми?” деб бизни сўроққа оладими деган қўрқинчлари бор. Бўлмаса диний оқимларга ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Тирикчилигини қилиб, ўқиб, тўрт-беш сўм пул топайин деб баъзилари ошхонада ишлайди. Ҳар хил ишлар қилиб юрибди, дейди Ботиржон.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG