Линклар

logo-print
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўтган ҳафта охирида Афғонистоннинг Панжшир вилоятида АҚШ ҳомийлигидаги Қайта Қуриш ишлари бўйича агентлик биносига қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Террорчилик ва жанггариларга оид хабарларни ёритадиган The Long War Journal нашрига кўра, 15 октябр куни Раха туманида амалга оширилган ҳужумда икки фуқаро ҳалок бўлиб, хавфсизлик ходимларининг иккиси жароҳатланган. Қуролланган беш жанггари томонидан амалга оширган ҳужум олдидан портловчи мослама ўрнатилган машинани бошқарган худкуш шахс агентлик дарвозаси олдида ўзини портлатиб юборган.
Афғон ва АҚШ қўшинлари қолган тўрт жанггарини ўлдириб ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган.

Хабарда атилишича, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олиб баёнот тарқатган.
2001 йилда АҚШ етакчилигидаги коалиция Афғонистонда Толибонни ҳокимиятдан ағдарганидан кейин Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Покистоннинг қабилалар назоратидаги минтақаларига кўчиб ўтган.
XS
SM
MD
LG