Линклар

Сешанба куни Санкт-Петербургда МДҲ бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистондан бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов қатнашди.

Мажлисда МДҲ мамлакатлари ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш масаласи кўриб чиқилди. Россия телеканаллари, Владимир Путиннинг “кутилмаганда” бунга оид ҳужжат қабул қилдик, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Бироқ Путиннинг Евроосиё Иттифоқини тузиш ғояси дебочаси деб кўрилаётган эркин савдо ҳудудига оид ҳужжатни Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари имзолмади. ИТАР-ТАСС агетнинглигининг хабар қилишича, бу давлатлар мулозимлари мазкур масалани йил охирига қадар кўриб чиқишни ваъда қилиш билан чекланган.

Путин Россия президентлигига номзодини эълон қилгач илгари сурган Евроосиё Иттифоқи ғояси кўпчилик таҳлилчилар томонидан собиқ СССРни тиклашга ҳаракат қилиш, дея баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG