Линклар

logo-print

Кэйннинг “Убеки-беки-беки-беки-стан-стан”и диққат марказида қолмоқда


АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод Ҳерман Кэйн Ўзбекистонни “кичик ва аҳамиятсиз” давлат дея атагани Америка матуботи диққат марказида қолмоқда.

Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Каролин Лэмм республикачи Кэйн баёнотига кескин муносабат билдирди.

“Мамлакатимизга етакчилик қилмоқчи бўлган ҳар қандай одам ташқи муносабатларимизнинг муҳим жиҳатларини билиши шарт”, деди Лэмм хоним Вашингтоннинг Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилашга уринаётганига шама қилиб.

Айни пайтда CNN телеканали Кэйн баёнотига муносабат тарзида Ню Йорк кўчаларида “Ўзбекистон президентини танийсизми”, деган сўров ўтказди. CNN мухбири Ричард Ралф билан гаплашган ню-йоркликларнинг бирортаси президент Ислом Каримовни танишини айтмади.

Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси бу хусусда изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатамиз, ўтган ҳафта CBN канали интервьюси чоғида Ҳерман Кэйн Ўзбекистон президенти ким, деган саволга “Убеки-беки-беки-беки-стан-стан” каби “қандайдир кичик ва аҳамиятсиз давлат раҳбарининг исмини билиш” шарт эмас, қабилида жавоб берган эди.
XS
SM
MD
LG