Линклар

logo-print

Британия фитначилар ҳисоб рақамларини музлатди


Саудия элчисига суиқасд қилишга уринганликда гумон қилинаётган Мансур Арбобсиёр.

Саудия элчисига суиқасд қилишга уринганликда гумон қилинаётган Мансур Арбобсиёр.

Британия АҚШдаги Саудия Арабистони элчисига суиқасд қилишга уринганликда гумон қилинаётган беш киши, жумладан икки эронликка тегишли банк ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди.

Фитнага алоқадорликда айбланаётганлар орасида 56 яшар АҚШ ва Эрон қўшфуқароси Мансур Арбобсиёр ва Эроннинг Қудс махсус хизматларига алоқаси борлиги айтилаётган Ғулом Шакурийлар бор. Арбобсиёр АҚШда қўлга олинган, Шакурий эса Эронда очида қолмоқда.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳэйг Рейтерс агентлигига берган инетрвьюсида Европа Иттифоқининг қолган давлатларини ҳам айни чорани жорий қилишга чақирди. Ўтган ҳафта АҚШ молия вазирлиги ҳам фитнада гумон қилинаётганларнинг молия воситаларини ҳибсга олган эди.

Айни пайтда Эрон Лондондаги элчихонаси орқали фитнага оид айбловларни “кескин ва қатъий” тарзда инкор қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG