Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Россияни ўзининг ускуналари билан АҚШ аксил-ракета тизимларини текширишга таклиф қилди. Пентагоннинг Аксил-ракета мудофааси масалалари бўйича раҳбари генерал Патрик Орайли бундай чора Москвани Америка ракеталари Россия хавфсизлигига таҳдид эмаслигига ишонтириши керак, дея таъкидлади.

АҚШ Давлат котибининг Қуролларни назорат қилиш бўйича ўринсбоари Эллен Тошер Вашингтон Москвага Европада қурилаётган тизимилар Россияга қарши қаратилмагани тўғрисида ёзма кафолатлар беришга тайёрлигини баён қилди.

Тошер Вашингтон мазкур масала хусусида Москва билан ҳамкорликка тайёрлигини айтиб, бироқ илгари сурилаётган таклифни қўлдан бой бермасликдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG