Линклар

Януковчининг ЕИ сафари қолдирлди


Украина Президенти Виктор Янукович.

Украина Президенти Виктор Янукович.

Европа Иттифоқи Украина Президенти Виктор Януковичнинг Брюсселга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бунга собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг етти йилга озодликдан маҳрум этилгани сабаб бўлди.

ЕИ Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон матбуот котиби Майя Косянчич ташриф “икки томонлама муносабатларда ижобий натижаларга эришиш шароитлари яхшилангач” амалга ошишини баён қилди. Янукович 20 октябр куни ЕИ президенти Ҳерман Ван Ромпей ва Европа Комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозо билан учрашиши керак эди.

Айни пайтда, сешанба куни Украинага ташриф буюрган Россия Президенти Дмитрий Медведев Тимошенконинг қамалгани Украинанинг ички ишидир, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG