Линклар

logo-print

Ҳуқуқ фаолининг бўм-бўш мактабни суратга олишига тўсқинлик қилинди


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева бугун Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги бўм-бўш мактабни суратга олаётган маҳал милиция ходимлари томонидан олиб кетилди.

”Ҳамкасбим билан бирга бўм-бўш мактаблардан бирини суратга олаётган эдик. Билишимизча мактаб ўқувчилари пахтага жалб этилган, фақат учинчи синф ўқувчилари ўқиётган эди. Юқори синфлар пахтада эканини айтишди.

Ҳуллас, мактабда ҳеч қанақа машғулот бўлмаётган эди. Мактабни суратга олаётганимизда мактаб қоровули Гуля исмли мактаб директорини чақиртирди. Кейин милиция келди. Фотоаппаратимиздан флеш кардни суғуриб олишди. Менга мушт туширишди. Ҳозир милиция мени номаълум томонга олиб кетяпти”, - деди Урлаева.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари бўлган Елена Урлаева бу йилги пахта мавсумида ҳам болаларнинг пахта теримига жалб этилиши холатларини мониторинг қилиш билан шуғулланиб келмоқда эди.

Айни пайтда UNICEF ташкилоти ҳам болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мандати доирасида Ўзбекистондаги пахта мавсумида болалар меҳнати билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун мониторинг ўтказяпти.
UNICEF ташкилотининг Женевадаги минтақавий қарогоҳи вакили Жон Бадд, шу ўринда, улар Ўзбекистонда ўтказаётган қисқа кузатувлар тўлақонли мониторинг ўрнини боса олмаслигини билдирган.

Тошкент ҳукумати эса Ўзбекистон пахта терим мавсумида мониторинг ўтказиш учун Халқаро меҳнат ташкилотининг мустақил мониторинг гуруҳини мамлакатга таклиф қилиш чақириқларини рад этиб келаётир.
XS
SM
MD
LG