Линклар

logo-print
Туркия жануби-шарқида курд исёнчилари билан тўқнашувда камида 26 турк ҳарбийси ҳалок бўлди.

Ҳодиса Туркиянинг Ироқ чегарасига яқин Ҳаққари вилоятида содир бўлди.

Хабарларга кўра, тўқнашувлар Курдистон ишчи партияси жанггариларининг турк ҳарбий бўлинмаларига ҳужуми ортидан рўй берган.

Ҳужумга масъулиятни Курдистон ишчи партияси зиммасига олди.

Туркия жанубидаги ҳодисалардан хабар топган мамлакат Бош вазири Режап Тайип Эрдўғон Қозоғистонга режалаган сафарини қолдирди.

1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келади.

Шу пайтгача юз берган тўқнашувларда 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Курдистон ишчи партияси ПККни Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи террорчи ташкилот дея эълон қилган.
XS
SM
MD
LG