Линклар

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистонга икки кунлик сафарини бошламоқда.

Алиев Остона шаҳрида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашади.

Қозоғистоннинг Бокудаги элчиси Серик Примбетов Остонадаги музокараларда қозоқ нефтини Озарбайжон орқали олиб ўтиш масаласи мухокама этилишини тасдиқлади.

Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари қозоқ нефтини Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури орқали олиб ўтилишини қайта тиклаш масаласини ҳам кўтаришлари кутилмоқда.

Қозоғистон ўз нефтини Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали ўтадиган ушбу қувур орқали экспорт қилаётган эди.

Лекин ўтган йил Озарбайжон транзит нархини кўтарганидан сўнг қозоқ нефтининг ушбу қувурдан оқиши тўхтаб қолган эди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз сафари давомида Остонада очилажак Туркий тилли давлатлар раҳбарлари саммитида ҳам қатнашади.
XS
SM
MD
LG