Линклар

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Яқин Шарқ ҳамда Африка шимолидаги ғалаёнлар пайти мустабит режимлар намойишга чиққан одамларни қирғин қилишда шу намойишларни қўллаб-қувватлаган давлатлардан сотиб олинган қуроллардан фойдаланганини билдирди.

Ташкилотга кўра, Миср, Ливия, Яман ва Баҳрайн каби давлатлар 2005 йилдан буён Россия, АҚШ, Франция , Германия, Чехия ва Болгария каби давлатлардан қурол сотиб олган ва кейинчалик шу қуроллардан намойишларни бостиришда фойдаланган.

Халқаро Амнистия сотиладиган қуроллар тинч намойишчиларга қарши қўлланилишини олдини олиш учун бундан буён қурол савдоси устидан кучли назорат ўрнатилиши ва мустабид режимларга қурол сотилмаслиги кераклигини таъкидлади.

Айни пайтда инсон ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ Конгрессини Баҳрайнга қурол сотиш бўйича 53 миллион долларлик келишувни тўхтатишга чақирмоқда.

Яқинда Баҳрайнда ҳукумат хавфсизлик кучлари томонидан 30дан ортиқ намойишчи отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG