Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:25

Тошкентда “Олтин гепард” кинофестивали очилди


Бугун Тошкентда “Олтин гепард” халқаро кинофестивали очилди. Мазкур тадбир Фонд Форум ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан “XXI аср тамаддунлари – маданиятлар мулокоти” мавзусига бағишлаб ўтказилмоқда.

Фестивалда Германия, Россия, Эстония, Норвегия, Литва, Япония, Хитой, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Франция, Полша ва бошқа давлатлардан ижодкорлар ўз асарлари билан қатнашмоқда.

Фестивалда ҳаммаси бўлиб 70та филм намойиш этилади.

Фестивал ғолиблари олти номинация бўйича аниқланади ва уларга “Олтин гепард” ҳайкалчаси топширилади.

Ўзбек кинолари орасида режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Постскриптум” ҳамда Жамол Мусоқовнинг ”Қўрғошин” филмлари фестивалга қўйилди.
XS
SM
MD
LG