Линклар

Грецияда полиция Афинадаги парламент биноси олдига йиғилган намойишчиларга қарата кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.

Намойишга чиққан айрим ёшларнинг ҳужумига жавобан полиция шундай чора қўллашга мажбур бўлган.

Хабарларга кўра, Афина шаҳрининг Синтагма майдонига 70 мингдан ортиқ оламон йиғилган.

Улар ҳукуматининг бюджетни иқтисод қилиш режасига норозилик билдирмоқда.

Молиявий муаммоларга юз тутган Грецияга Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Европа Иттифоқи бир неча миллиардлик ёрдам эвазига қатъий иқтисодий чекловлар киритилишини талаб қилганлар.

Афина ҳукумати келгуси уч йил мобайнида 300 миллиард евро иқтисод қилишни режаламоқда.

Ҳозирда мамлакатнинг бюджет дефецити ялпи ички маҳсулотнинг 13.6 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG