Линклар

Бойкотга қарамай Ўзбекистон пахта экспорти сезиларли камаймаган


Ғарб ширкатлари болалар меҳнати сабаб ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган, лекин қатор Осиё мамлакатлари ва Россия Ўзбекистонда етиштирилган пахтани сотиб олмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги ҳукуматга қарашли Uztsentrimpex маркетинг агентлиги баён қилди.

Мазкур агентликка кўра, яқинда Тошкентда ўтказилган пахта ярмаркасида Ғарбнинг бирон ширкати пахта сотиб олиш бўйича Ўзбекистон билан шартнома имзоламаган.

Лекин, Россия ва Осиёдаги ҳаридорлар сабаб Ўзбекистон пахта экспортида сезиларлик камайиш кузатилмаган, деб билдирди Uztsentrimpex.

Бу йил Ўзбекистон пахта экспортидан тушадиган маблағ 550 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Мамлакат четга 600 минг тонна пахта толаси сотмоқчи. Бу ўтган йилгига қараганда 50минг тоннага камдир.

Ўзбекистон ҳар йили 3,5 миллион тонна атрофида пахта етиштиради, 1 миллион тоннадан зиёд тола ишлаб чиқаради.

Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Россия, Хитой, Бангладеш, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирликларига қарашли ширкатлардир.

Ўзбекистон пахта экспорти ҳажмининг 40 фоизи Россияга тўғри келади.
XS
SM
MD
LG