Линклар

logo-print
АҚШнинг Оҳайо штатида эгаси томонидан очиққа қўйиб юбоилган 49 ёввойи ҳайвон отиб ўлдирилди. Бир нечта шер, гризли айиқлари, ва қизил китобга киритлган 18 та Бенгал йўлбарслари Зансевилл шаҳарчасидаги хусусий қўриқхонадан қўйиб юборилгани айтилмоқда.

Полициянинг айтишича, ёввойи ҳайвонларнинг эгаси 62 яшар Терри Томпсон уларни қўйиб юборгач ўз жонига қасд қилган. Суиқасд сабаблари аниқланмоқда.

Чоршанба куни тунга қадар ҳайвонларнинг 49 таси полиция томонидан отиб ўлдирилди бештаси ушланди, битта макака маймуни қидирилмоқда.

Полиция ёнларида ҳайвонларни ухлатадиган ўқлари бўлмагани боис ва қоронғу тушгунча вазиятни назоратга олиш мақсадида шаҳар бўйлаб кезиб юрган ҳайвонларни отиб ўлдиришга тўғри келганини айтмоқда.

Хабарларга кўра, Томпсон бир неча марта ҳайвонларга ёмон муносабатда бўлгани учун жавобгарликка тортилган ва ўтган ойда ноқонуний тарзда қурол сақлаганлик айби билан қамоқда ўтириб чиққан.
XS
SM
MD
LG