Линклар

logo-print
Суриядаги сўнгги зўравонликлар, хусусан Ливан чегарасига яқин ҳудудда рўй берган қонли тўқнашув оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани айтилмоқда.

Маркази Лондонда жойлашган Суриядаги Инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази тарқатган хабарга кўра, Ҳомс шаҳрида 8 киши ҳалок бўлган, уларнинг 4 нафари режим тарафидаги “шабиҳа” аъзолари томонидан отиб ўлдирлган.

Яна 8 киши Ливан чегараси яқинидаги Қусайр шаҳрида ҳалок бўлган. Бу ерда ҳукумат қўшинлари билан дезертирлар ўртасида жанглар бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши режим қонли ҳаракатларини тўхтатмаса, хорижий давлатларнинг аралашувини илтимос қилиш билан таҳдид қилмоқда.

Чоршанба куни шунингдек Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Алеппода минглаб одамлар президент Башар ал-Ассадни қўллаб-қувватлаб кўчага чиқди.

БМТ ҳисоб-китобларга кўра март ойида Сурия бўйлаб бошланган аксил-ҳукумат чиқишларининг қонли бостирилиши оқибатида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG