Линклар

200 француз аскари Афғонистонни тарк этди


Франциянинг 200 га яқин аскари Кобулни тарк этди. Бу Афғонистондан олиб чиқилган француз қўшинларининг илк партияси бўлди. Франция 2014 йилгача босқичма-босқич барча қўшинларини олиб чиқиш режасини элон қилган.

2012 йилнинг охирига қадар Франциянинг 4500 минг кишилик қўшинларидан чораги Афғонистонни тарк этиши режалаштирилган.
Фрация Мудофаа вазири Жерар Лонге жорий йил охирига қадар Афғонистонни мингга яқин француз аскари тарк этишини маълум қилди. Французлар ўрнини афғон қўшинлари эгаллайди, дея қўшимча қилди у.

2014 йилнинг охиригача НАТО ҳарбий миссиясининг ҳам тугаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG