Линклар

Қирғизистон яқин орада Божхона иттифоқига қўшилиши мумкин


Қирғизистон муваққат бош вазири Ўмурбек Бабанов.

Қирғизистон муваққат бош вазири Ўмурбек Бабанов.

Россия, Беларус ва Қозоғистон ўзлари тузган Божхона иттифоқига Қирғизистонни тўртинчи аъзо қилиб қабул қилиш тараддудида эканларини айтмоқда.

Қирғизистон муваққат бош вазири Ўмурбек Бабанов бу ҳақдаги қарор Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти бош вазирлари учрашувида қабул қилинди, дея маълум қилди. Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ яқин кунлар ичида тузилиши айтилмоқда. Лекин Қирғизистонни иттифоққа қабул қилиш муддати аниқ айтилганича йўқ. Қирғиз расмийлари мамлакатнинг Божхона иттифоқига қўшилиши лозимлигини айтиб келади, лекин баъзи мулозимлар Қирғизистон 2012 йилгача бунга тайёр бўлиши хусусида шубҳа билдираётган эди.

Тожикистон ҳам Божхона иттифоқига қўшилишга қизиқиш билдирган.
XS
SM
MD
LG