Линклар

Франция президенти қиз кўрди


Франция Президенти Николя Саркози ва рафиқаси Карла Бруни.

Франция Президенти Николя Саркози ва рафиқаси Карла Бруни.

Франция Президенти Николя Саркозининг рафиқаси Карла Бруни қиз кўрди. 43 ёшли собиқ модел ва Франция биринчи аёли Бруни чоршанба тунда Паржидаги хусусий касалхоналардан бирида кўзи ёргани айтилмоқда.

Чақалоққа қандай исм берилгани очиланганича йўқ. Бу қизалоқ Саркози-Бруни оиласида биринчи фарзанд бўлишдан ташқари Фарнция тарихида амалдаги президент оиласида туғилган биринчи боладир.
Хабарларга кўра, қизалоқ туғилганида Саркози Германияда музокараларда бўлган. Саркози билан Бруни 2007 йилнинг май ойида турмуш қуришган. Брунининг аввалги турмушидан бир ўғли, президент Саркозининг эса уч ўғли бор.
XS
SM
MD
LG