Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон Кобулга келди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни Кобул аэропортида Афғонистон президенти девони протокол бошлиғи Ҳамид Сиддиқ, АҚШ элчиси Райан Крокер ва АҚШ генерали Кёртис Скапаротти кутиб олди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни Кобул аэропортида Афғонистон президенти девони протокол бошлиғи Ҳамид Сиддиқ, АҚШ элчиси Райан Крокер ва АҚШ генерали Кёртис Скапаротти кутиб олди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистонда ярашув жараёнига туртки бериш мақсадида Кобулга келди. Клинтоннинг бугун Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа мулозимлар билан учрашиши кутилмоқда.

Унинг ташрифи президент Карзай Толибон ҳаракати билан музокаралардан хафсаласи пир бўлганини айтиб турган пайтга тўғри келди. Карзайнинг зўравонликлардан воз кечиш тарафида бўлган толиблар билан муросага эришиш ҳаракатлари бу урнишларга бошчилик қилган собиқ президент Бурҳониддин Раббонийнинг ўтган ойда ўлдирилиши билан боши берк кўчага кириб қолган.

Муроса масаласидан ташқари Клинтон Кобул раҳбариятидан Америка қўшинлари мамлакатни тарк этганидан кейин АҚШ-Афғонистон муносабатларини тартибга солувчи хавфсизлик келишувини қабул қилишга кўнидиришга ҳаракат қилиши айтилмоқда.

АҚШ Давлат котибининг 22-23 октябр кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG