Линклар

Туркия кучлари жанговар учқичлар ва вертолётлар ёрдамида шимолий Ироққа бостириб кирди. Бунга бир неча соат аввал курд жанггарилари Туркия чегарачиларига ҳужум қилиб 24 аскарни ўлдиргани сабаб бўлди.
Бу кейинги бир неча йил ичида курд жанггарилари томонидан Туркияга қилинган энг талафотли ҳамла бўлди. Курдистон ишчилар партияси жанггарилари бир пайтнинг ўзида Туркиянинг бир нечта чегара постига ҳужум уюштирди.

Ҳужум ҳақида маълум бўлгач, Қозоғистонга сафарини бекор қилган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳужумчилар “таъқиб қилинаётганини” маълум қилди.

NTV телеканалининг хабар қилишича, Турк қўшинлари ва ҳаво дессанти Ироқ ичкарисига 4 километр масофагача бостириб кирган.
Хабарларга кўра, Туркия-Ироқ чегарасининг икки нуқтасида жанглар рўй бермоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама турк аскарларига қилинган ҳужумни “ўтакетган террорчи ҳужум”, дея қоралади. НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳам курд жанггарилари ҳужумини қоралади.
XS
SM
MD
LG