Линклар

Вазирлар маҳкамаси: Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди


Чоршанба куни Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 9 ойлик якунларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Расмий хабарномада айтилишича, 2011 йилнинг январ-сентябр ойлари якунлари кўриб чиқилган мажлисда бу давр мобайнида республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми 8,2 фоизга ошгани қайд этилган. Мажлис иштирокчилари жаҳонда давом этаётган молиявий-иқтисодий бўҳронга қарамсадан, ислоҳотларнинг “ўзбек модели” туфайли Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик сақланиб қолаётганини таъкидлашган.

Вазирлар маҳкамасида бу каби йиғинлар ҳар чоракда ўтказилади ва иқтисод барқарор ривожланиб бораётгани айтилади. Лекин мустақил ва халқаро таҳлилчилар Ўзбекистондаги реал вазиятдан келиб чиқиб, расмийлар илгари сураётган бу рақамларни жиддий шубҳа остига олади.
XS
SM
MD
LG