Линклар

logo-print
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари сешанба куни телефон орқали суҳбатлашди. Регнум агентлигининг Ашхобод расмийларига таяниб, хабар қилишича, Ислом Каримов билан Қурбонқули Бердимуҳаммедовлар икки томонлама муносабатлардаги усутвор масалаларни муҳокама қилган.

Туркманистон президенти девони тақатган баёнотда айтилишича, президентлар “икки биродар халқнинг манфаатларига жавоб берадиган савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш потенциали ва кенг имкониятлари” тўғрисида фикр алмашган.

Каримов-Бердимуҳаммедов телефон суҳбати бўлиб ўтган кун, яъни 18 октябр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ мамлакатлари бош вазирларининг йиғинида муҳокама қилинган эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон вакиллари имзолмаган эди.

Ашхобод етакчиси ўзбекистонлик ҳамкасбини у истаган пайтда Туркманистонга ташриф буюришни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG